Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори юртдошларимиз томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олинди. Бугун шаҳару қишлоқларимизда энг улуғ, энг азиз айёмни муносиб нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилмоқда. Мана шундай шукуҳли дамларда босиб ўтилган йўлга назар ташлар эканмиз, барча соҳаларда эришилган улкан муваффақиятлар мисолида ИСТИҚЛОЛ, деб аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрини янада теранроқ ҳис этамиз.
Жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари — венгриялик мутахассислар ўз ватанига қайтганларидан сўнг “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири билан суҳбат чоғида мазкур халқаро анжуман якунларидан қониқиш ҳосил қилишганини айтишди.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ёзувчи ва шоирларни, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндаларини эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи — мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллигига бағишлаб ўтказадиган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловига таклиф этади.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018