Тайванда маҳаллий йўналиш бўйича қатновчи “ATR-72” русумли йўловчи самолёт ҳалокатга учради.
“Рейтер” ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакатда довул кузатилаётгани боис синоптиклар парвозларни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида аввалроқ ўз тавсияларини билдиришган. Бироқ бундай огоҳлантиришларга қарамай, самолёт осмонга кўтарилган. Натижада фавқулодда ҳолат юзага келган. Яъни кучли шамол эсаётгани учун учувчилар дастлаб лайнерни муваффақиятли қўндиришга тўла ишонч ҳосил қила олмай, иккинчи уринишни амалга оширишган. Лекин барибир фалокат рўй берган. Самолёт аэропорт яқинида ерга қулаб, иккита уйга зарар етказган. Оқибатда 48 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди.
Келаси йили Қуёш тизимида энг узоқ масофада жойлашган Плутон митти сайёрасининг илк суратларини кўришимиз мумкин.
Гап шундаки, “NASA” космик агентлиги мазкур сайёрани ўрганиш учун 2006 йилда махсус аппарат учирган эди. “Янги горизонтлар” деб номланувчи ушбу қурилма 2015 йилнинг 15 июлида кўзланган манзилга етиб боради.
Барча учун сирли бўлган Плутон митти сайёраси ҳақидаги дастлабки маълумотларни мутахассислар ҳам интиқлик билан кутишаётганини билдиришди.
Европа Иттифоқи Кенгаши 2015 йилнинг 1 январидан эътиборан Литва евроҳудудга қўшилишини тасдиқлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган матбуот анжуманида Италиянинг Европа масалалари бўйича вазири Сандро Гози Литвани ягона валюта бирлигига 19-аъзо мамлакат бўлиб киргани билан табриклади. Ўз навбатида, Литва бош вазири Альгирдас Буткявичюс бунга эришиш учун мамлакат узоқ муддатли синовдан ўтганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Литва 2007 йилда ҳам евроҳудудга қўшилишга ҳаракат қилганди. Аммо ўшанда мамлакат иқтисодиёти Еврокомиссия талабларига тўғри келмаганди.
АҚШнинг Вашингтон суди афроамерикалик Кевин Мартин исмли маҳбусни жазо муддатининг 26-йилини ўтаётганида айбсиз, деб топди.
50 ёшга кирган бу шахс 1982 йилда бир аёлга тажовуз қилиб, сўнгра уни ўлдирганликда айбланиб, қамалган эди. Аммо ўтказилган ДНК текширувлари унга туҳмат қилинганини кўрсатди. Озодликка чиққан Кевин жуда бахтиёрлигини яширмади. Ҳақиқат қарор топмаганда, у яна 11 йил қамоқ муддатини ўташи керак эди.
Ижтимоий тармоқнинг даромади Жаҳонга машҳур “Facebook” ижтимоий тармоғи шу йилнинг иккинчи чорагида 791 миллион АҚШ доллари миқдорида соф фойда кўрди. Ушбу даврда унинг даромади 61 фоиз ошиб, 2,91 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Маблағ тушумининг асосий қисми эса рекламадан олинди. Бу борадаги кўрсаткич апрель — июнь ойларида 67 фоиз кўтарилган.
Озод ва обод, тинч-хотиржам юртда умргузаронлик қилишдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Буни мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси теран англамоғи, қадрламоғи лозим, деб ўйлаймиз. Зеро, мустақиллик туфайли муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқдаки, унинг самарасидан ҳар биримиз баҳраманд бўлиб бормоқдамиз.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018