2016 Йил 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида
  • 10 Декабрь 2016

2016 Йил 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларидан олинган сайлов натижалари тўғрисидаги баённомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

2. Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ 2016 йил 4 декабрь куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

Марказий сайлов комиссияси Раиси  М.  АБДУСАЛОМОВ

Тошкент шаҳри, 2016 йил 9 декабрь.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn