Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори
  • 17 Февраль 2015

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

Хотамжон Абдураҳмонович Кетмоновни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Хотамжон Абдураҳмонович Кетмоновни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 14, 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Марказий сайлов комиссияси Раиси                М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент шаҳри,
2015 йил 14 февраль

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn