Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  • 24 Октябрь 2014

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Раджабов Джўра Одилович — Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси штаб бошлиғи

II даражали «Шон-шараф» ордени билан

Джураев Муроджон Турдибаевич — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили

Жумабаев Ерназар Абдикадирович — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати батальони командири

«Дўстлик» ордени билан

Абраев Гайрат Рамазанович — Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси экспертиза ва криминалистика бўлими катта эксперти

Хен Эдуард Анатольевич — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги махсус отряди гуруҳ командири

Хожаназаров Сатбай Бектурсинович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили

«Мардлик» ордени билан

Равшанов Кенжа Кулдашевич — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ички ишлар бўлими ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми смена бошлиғи

Эшбаев Баҳром Холбоевич — Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

«Жасорат» медали билан

Абдуллаев Илхом Сайфутдинович — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи

Бадалов Бекмурод Давлаталиевич — Наманган вилояти Уйчи тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили

Байматов Хасан Тургунович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўта мураккаб ва узоқ давом этувчи ёнғинларни ўчириш бўйича ихтисослаштирилган отряди экипаж командири

Жуманиязов Мурат Айтмуханбетович    — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

Исмоилов Улуғбек Нематович — Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

Қудратов Вахоб Холматович — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳарбийлаштирилган қисми бўлинма командири

Нуркулов Обиджон Алимжонович — Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командирининг ёрдамчиси

Рахимов Бахтиёржон Йўлдашович — Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

Самадов Жалол Мавлонович — Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси катта тезкор вакили

Ташпулатов Рустам Абдумажитович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Гаффаров Комилжон Исраилович — Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов бўлими бошлиғи

Ғозибеков Тўлқин Ҳабибуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи

Джалалов Фарход Камалович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳарбий қисм қоровул бошлиғи

Жуманазаров Мухторбек Маткаримович — Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Исмаилов Бахтиёр Тухтасинович — Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси экспертиза ва криминалистика бўлими катта эксперти

Каримова Гулрух Расуловна — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси тиббиёт бўлими катта инспектор-шифокори

Саиткаримов Фахриддин Пазлитдинович — Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бошқармаси профилактика катта инспектори

Тошпўлатов Қобил Абдумуротович — Самарқанд вилояти Иштихон тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Хаклиев Валижон Бадалович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кафедра доценти

Шахакимов Шоасрор Шамурадович — Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Давлат фельдъегерлик хизмати бўлим бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Кодиров Улугбек Мирзаевич — Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси бўлинма командири

Мирзаев Ёқутжон Исроилжонович — Фарғона вилояти Бағдод тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Рашитов Маъруфжон Бахтиёр ўғли — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати бригадаси инспектори

Тангриев Жамшид Олимович — Бухоро вилояти Когон шаҳар ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси бошлиғи

Умаров Неъматулла Асатуллоевич — Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бўлинма бошлиғи

Худаков Кутлимурат Каландарович — Хоразм вилояти Урганч шаҳар ички ишлар бўлими ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди ёнғин ўчирувчиси

Шокиров Илхомжон Муродалиевич — Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Ўзбекистон Республикаси Президенти                         И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2014 йил 23 октябрь

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn