Ушбу ҳужжат Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимлари тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисдаги” қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, олти бобдан иборат.
Ҳужжатда факультетда ўқиш муддати ички ишлар органларининг офицерлар таркиби ходимлари махсус касбий тайёрлаш йўналишида олти ой, ички ишлар органларининг сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш йўналишида 5 ойни ташкил қилиши белгилаб қўйилган.