Қарорнинг тўлиқ матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.
Янги ташкил этилган Кенгаш Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб боради ҳамда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этилишини таъминлайди.
Қарорда Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши жамоатчилик асосида фаолият юритиши белгилаб қўйилган.