Инсон органларини кўчириб ўтказиш бўйича низом тасдиқланди
  • 24 Октябрь 2017

Инсон органларини кўчириб ўтказиш бўйича низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Манбага кўра, ҳужжат сурункали буйрак ва жигар касалликларининг терминал босқичидаги беморларни юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам билан таъминлаш, яқин қариндошлик трансплантациясини ташкил қилиш мақсадида қабул қилинган.

Қарорнинг тўлиқ матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

Вақтинчалик низом “Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунча амал қилади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn