Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 9-10 сентябрь кунлари Қозоғистонга ташриф буюради ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этади.
Мамлакатимизда бугунги кунда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, энг аввало, фуқаролар манфаатларини таъминлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Айниқса, сўнгги йилларда валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тўкис ҳаёт кечиришлари учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш эзгу қадрият даражасига кўтарилган. Бу борада, шубҳасиз, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг алоҳида ўрни бор.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018