Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори халқимиз маънавий дунёсини бойитиш, давлат тараққиётининг асоси ҳисобланмиш интеллектуал маданиятни юксалтиришга қаратилган муҳим ҳужжат экани билан аҳамиятлидир.
Фарзандингиз, кўзингизнинг оқу қораси айни пайтда нималар билан машғул? Уни турли ёт ғоя ва таъсирлардан асрай олаяпсизми? Соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан-чи? Президентимиз томонидан жорий йил 8 сентябрь куни имзоланган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида шу каби саволлар ечимига эътибор қаратилган ҳолда, юртимиз ҳаётида янги ижтимоий муносабатлар белгилаб берилди.
Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа томонидан мустақиллигимиз асосчисини яқиндан билган юртдошларимиз ҳамда хорижий давлатлар фуқароларидан Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ хотиралар акс этган ёзма, фото ҳамда видеоматериалларни қабул қилиш ишлари давом этмоқда.
Паркент узуми, Бахмал олмаси, Самарқанд гилоси, Риштон ўриги, Дашнобод анори, Олтиариқ турпи... Юртимизнинг қайси ҳудудини олманг, уларнинг ҳар бири ўз ноз-неъматлари билан машҳур. Замонавий тил билан айтганда, ўз “бренди”га эга. Шу маънода, Сирдарё воҳаси ҳақида гап кетганда, кўз олдимизга, аввало, тилими тилни ёрадиган Мирзачўл қовунлари келади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018