Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрига АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади.
Мамлакатимизда журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ёш журналистларнинг нафақат назарий, балки амалий кўникмаларини шакллантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ҳамда таълим муассасалари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораяпти. Бу бўлажак мутахассисларга матбуот, радио, телевидение ва интернет-журналистика фаолияти билан яқиндан танишиш, иш жараёнини ўрганиш имконини бермоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартда имзоланган Автомобиль қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома (2017 йил 23 март куни Остона шаҳрида имзоланган) кучга кирди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув сақланмоқда. Бу ёзув милоддан аввалги V асрга тегишлидир, яъни 2500 йиллик тарихга эга. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Президентимиз халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар қаторида йирик ташкилотларнинг янги йўналишлар бўйича экскурсияларини мунтазам равишда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018