Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқи хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Уларда қайд этилишича, давлатимиз раҳбари томонидан конференцияда илгари сурилган ташаббуслар Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллиги ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Алфонсо Дастис билан учрашди.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ҳамда амалий ташқи сиёсат олиб борилаётганининг ва Ўзбекистон ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ҳамда аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш бўйича қатъий қадамлар ташлаётганининг яққол ифодаси бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йилнинг 9 ойи давомида ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ халқаро саҳнада мамлакатимиз манфаатларини илгари суриш, хорижий мамлакатлар ва нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда 2017 —2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолият олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча эркинликлар бериш мақсадида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида видеоконференцалоқа орқали тадбир ўтказилди.
“Ўзэкспомарказ” мажмуида “Марказий Осиё саноат ҳафталиги — 2017” лойиҳаси иш бошлади. Мазкур халқаро анжуман доирасида саноатимизнинг етакчи тармоқларига ихтисослаштирилган бир йўла тўртта кўргазма ўтказилаётгани унинг аҳамиятини янада оширмоқда. Булар “Кончилик ускуналари — Mining World Uzbekistan — 2017”, “Металлургия. Машинасозлик дастгоҳлари — Machinery Central Asia — 2017”, “Транспорт ва логистика — TransUzbekistan — 2017”, “Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғинга қарши ҳимоя — Securika Central Asia — 2017” халқаро кўргазмаларидир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018