Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан шу йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи давомида икки қардош халқ манфаатларига хизмат қилувчи қатор келишувларга эришилди.
Бундан роппа-роса бир ой муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистон Республикасида бўлган эди. Мамлакатимиз раҳбарининг таклифига биноан жорий йил 5-6 октябрь кунлари Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев давлат ташрифи билан ўзбек заминига келади.
Жорий йилнинг 18 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига қилган ташрифи чоғида бу ерда аҳолига яратилган шарт-шароитлар, бунёдкорлик жараёнлари, амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишиш баробарида, келгусида шаҳар аҳли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш борасида ҳам ўзининг кўплаб тавсия ва маслаҳатларини берган эди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда икки давлатнинг иқтисодиёт, инвестиция, туризм, энергетика, электротехника, қурилиш материаллари, савдо-саноат, қишлоқ хўжалиги, кимё, кон-металлургия, озиқ-овқат, фармацевтика, тўқимачилик ҳамда енгил саноат, соғлиқни сақлаш каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ҳамда концернлари раҳбарлари қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Италияда “Focus Storia Collection” журналининг навбатдаги сони дунё юзини кўрди. Мамлакатнинг етакчи “Arnoldo Mondadori Editore” нашриёти томонидан чоп этиладиган ушбу журналнинг мазкур сони “Жаҳон тарихига ўз таъсирини кўрсатган ўтмишнинг 20 буюк шаҳри: меъморлик, тарих, санъат ва улуғ арбоблар” мавзуига бағишланган.
“Кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта”, “ёнбош”... Ўзбек халқининг тарихий мероси — кураш миллий спорт турида кенг қўлланиладиган бу атамалар халқаро спорт луғати таркибидан ҳам жой олган. Албатта, бу юртимизда мазкур спорт турини кенг ривожлантириш, жаҳон миқёсида оммалаштириш учун қилинган саъй-ҳаракатлар натижаси, десак, айни ҳақиқат.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018