Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 30 Октябрь 2017
Кеча пойтахтимиздан Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой йўналиши бўйлаб халқаро автокарвон йўлга чиқди.
Яккабоғ туманидаги “Делта муҳандис” масъулияти чекланган жамиятида мева шарбатларига сабзавотлар қўшиш орқали уларнинг витаминларга бой турларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига қарашли самолёт кеча Самарқанд халқаро аэропортидан Самарқанд — Истанбул — Самарқанд йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида “Боғи Бобур” истироҳат боғи, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди фаолияти билан танишиб, бу ерни янада обод қилиш, Бобур ижодий меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш ишлари кўламини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб, бу борада халқаро анжуман ўтказиш таклифини билдирган эди.
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация марказида янги резидентларга сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг янги китоби “Онамнинг кулчалари” деб номланган бўлиб, унга кейинги йилларда ёзилган шеърлари киритилган. Жумладан, меҳр-муҳаббат, инсонийлик ва садоқат тараннум этилган сатрлар ўз нафосати билан ўқувчини ҳайратга солади.
Наманган шаҳрида Ўзбекистон онкологларининг аёлларда хавфли ўсмалар профилактикаси, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда уларни даволаш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Стокгольм шаҳридаги “Bukowskis” аукционида 1958 йили ишлаб чиқарилган “Omega Speedmaster” русумли соат 2 226 250 швед кронаси (қарийб 275 минг 510 АҚШ доллари)га сотилди.
Боку — Тбилиси — Қарс темир йўли орқали Туркия жанубидаги Мерсин портига Қозоғистонда етиштирилган ғалла ортилган илк темирйўл состави жўнатилди.
Шимолий денгизнинг Лангеог ороли яқинида “Амстердам шуҳрати” номли юк кемаси саёзликка ботиб қолди.