Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизматининг хабар қилишича, 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Канада Ташқи ишлар вазирлиги Циркумполяр масалалар, шунингдек Шарқий Европа ва Евроосиё бўйича бюроси бош директори Э.ЛёКлэр билан учрашуви бўлиб ўтди.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ҳамда АҚШнинг “General Motors” компанияси ўртасидаги келишувга мувофиқ, ҳамкорликнинг янги тузилмаси — “GM Uzbekistan Alliance” ташкил этилди. Бу салоҳияти ортиб бораётган Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳа саналади.
Янгийўл туманидаги “Gold Dried Fruits” масъулияти чекланган жамияти боғбонларининг иши енгиллашадиган бўлди. Сабаби, жамиятнинг 400 гектарлик боғида агротехника тадбирларини ўз вақтида самарали ўтказиш ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари сифатини яхшилашга имкон берувчи қишлоқ хўжалиги метеостанцияси ўрнатилди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, инвестиция иқлимини яхшилаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бир оғиз ширин сўз билан кимнингдир кўнглига малҳам бўлишдан тортиб эл-юрт равнақи йўлида қилинган улуғвор ишларгача — барча-барчаси эзгуликка дахлдор. Зеро, хайрли амаллар — умр сайқали. Шу боис ўз ҳаётини яхшиликка бахшида қилган кишилар номини ҳамиша юксак ҳурмат-эҳтиром билан ёдга оламиз.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017-йил 31-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича Бюроси Бош директори Алисон ЛеКлаире бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018