Пойтахтимизда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн иккинчи йиғилиши қатнашчилари 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Халқимизда лафз улуғ қадрият даражасига кўтарилган. Шу боис ваъда бериб, устидан чиқмаслик қораланган, бундай хатти-ҳаракатни қилган одам субутсиз, деб баҳоланган. Айни жиҳатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, шартнома ҳам томонларнинг бир-бирларига ҳужжат кўринишида берадиган лафзидир.
Халқимизда: “Эзгулик эзгуликка йўл очади”, “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деган ҳикматли сўзлар бор. Зеро, эл-юрт манфаатини ўйлаб, ўз ҳузур-ҳаловатидан кечадиган фидойи одамларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати бошқалар учун ибрат вазифасини ўтайди. Бундай кишилар чин кўнгилдан ўзгаларга кўмак беришни ҳаётий шиорига айлантирган бўлса-да, бу борадаги мақсадларини билдирмасдан, сездирмасдан бажаришни хуш кўришади. Бироқ яхшилик барибир яхшилик-да: унинг самараси тез кўзга ташланади, маҳалла-кўй, қўни-қўшни, жамоатчилик томонидан мамнуният билан қабул қилинади.
И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида “Орол балиқларидан 99 турдаги таом” гастрономик, “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” мавзуида халқаро экологик, атоқли шоирлар — Бердақ ва Ажиниёз ижодига бағишланган халқаро фестивалларнинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018