Кенг далалар яшилликка бурканган. Кўкда қуёш чарақлайди. Аёллар оловдай товланувчи узун кўйлак, эркаклар оҳори тўкилмаган чопон кийиб олишган. Барчасининг юзида табассум. Уларнинг бири қўйиб, бири қўшиқ айтади, ўйнайди, кулади. Нарироқдаги дошқозонда сумалак қайнайди. Бир гуруҳ отахонлар ош пиширишмоқда.
Ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Савдо-сотиқ, турли хизматлардан баҳраманд бўлиш, ахборот олиш каби эҳтиёжларимиз учун, масалан, интернетдан кенг фойдаланамиз. Шу жиҳатдан ҳам глобал тармоқ — гўёки “дунё дўкони”. Ундан сифатли, ишончли маҳсулотларни танлаш, албатта, сизнинг билимингиз ва оқилона ихтиёрингизга боғлиқ.
Болалигимдан спортнинг шотокан каратэ-до турига меҳр қўйганман. Бир оз улғайгач, Нукус шаҳридаги спорт мажмуасига қатнай бошладим. Шу вақтдан эътиборан спорт мени бутунлай ўзига ром этди. У билан астойдил шуғулландим, маҳоратимни ошириб бордим. Бугун эса, ишонч билан айтаманки, спорт ҳаётимнинг мазмунига айланиб улгурди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018