Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Хоразм вилояти иқтисодиётида ҳам юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Бунда Президентимизнинг “2013 — 2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори муҳим ўрин тутаяпти. Ушбу ҳужжат воҳа аҳолисини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда ҳудуд қиёфасини тубдан яхшилашга қаратилган.
Испаниянинг Валенсия шаҳрида “Ғарб ва Буюк Ипак йўли” мавзуига бағишланган халқаро конференция ўтказилди. Испания ҳукумати ва ЮНЕСКО ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуман доирасида мамлакатимизнинг Мадриддаги элчихонаси томонидан ушбу кўҳна трансминтақавий йўл ривожланишига Ўзбекистоннинг қўшган ҳиссаси мавзуидаги тақдимот маросими уюштирилди.
Хусусий мулкни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларига хорижий сармояларни кенг жалб этиш, корхоналарнинг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Шу боис бу борадаги ишларга алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли ҳуқуқий база яратилмоқда. Президентимиз томонидан шу йил 24 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ана шундай муҳим ҳужжатлардан биридир.
Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи дунё давлатлари олдида турган устувор вазифалардан биридир. Чунки Ер юзи аҳолисининг тобора ўсиб бораётгани туфайли истеъмол товарлари, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ҳам кун сайин ошаяпти.
Пойтахтимизда “Ниҳол” мукофоти танловининг республика босқичи бошланди. Мамлакатимизда ёш авлодни юксак фазилатлар соҳиби этиб вояга етказиш, бунда комил инсон тарбиясида муҳим ўрин тутувчи миллий мусиқа санъатини янада равнақ топтириш, унинг ўзига хос мактаб ҳамда йўналишларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Хоразм вилоятидаги ижроси муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва унинг ҳузуридаги Тадқиқот маркази томонидан Олий суд Пленумининг “Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликнинг олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори лойиҳасини тайёрлаш юзасидан илмий-амалий конференция ўтказилди.
“Яхшидан боғ қолади”, дейди доно халқимиз. Ҳақиқатан ҳам, ҳаёт инсонга берилган азиз неъмат экан, унинг қадрига етган киши меҳнат қилиб, комил фарзандларни тарбиялаб вояга етказиш, эл дастурхонини тўкин этадиган боғлар яратишдек ибратли амаллар билан ўз умрига зеб беради. Чортоқ туманининг Пешқўрғон қишлоғида яшовчи пиру бадавлат отахон — Низомиддин Худоёров ана шундай инсонлар тоифасидан.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018