Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 09 Июнь 2015
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 8 июнь куни Оқсаройда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданийни қабул қилди.
“Ангрен — Поп” электрлаштирилган темир йўл линияси қурилиши қизғин давом этмоқда. Мамлакатимиз темир йўл тизимида амалга оширилаётган лойиҳалар нафақат юк ва йўловчи ташиш сифатини юксалтиришга, балки халқимиз турмуш фаровонлиги, юрт равнақига хизмат қилмоқда.
Шу кунларда парламент қуйи палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йилдаги ва 2015 йил биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилмоқда.
Республикамизнинг барча ҳудудида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жойларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда аҳоли фаоллигини кучайтиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзуида семинарлар ўтказилди.
Мустақиллик йилларида болалар ва ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш, оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, оналикни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифалари сифатида белгилаб олинди.
Жиззах шаҳридаги калава ип ҳамда газлама тайёрлашга ихтисослаштирилган “Жиззахпласттекс” қўшма корхонасида янги тармоқ ишга туширилди.
Олот туманилик Олтибой Ҳасановнинг тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган бизнес-режаси амалга ошди. Тадбиркор юз миллион сўмлик маблағни ушбу мақсад учун йўналтирди.
“Шўрчидонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида банкнинг 7 миллиард 545 миллион сўмлик кредити ҳисобидан кенг кўламли модернизациялаш тадбирлари амалга оширилди.
Зангиота туманининг Кўксарой қишлоғидаги “Class-food-servis” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари хорижда ўтказилган қатор халқаро кўргазмаларнинг олтин медалларига сазовор бўлган.
Иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг активларидан унумли фойдаланиш, бўш турган иншоотларни салоҳиятли инвесторларга бериш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.