Мамлакатимизда фуқароларнинг Конституциямиз асосида кафолатланган ваколатли органларга мурожаат этиш ҳуқуқи амалда тўла таъминланаётир. Жумладан, ўтган йилнинг декабрь ойида кучга кирган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳам айни шу мақсадга қаратилган.
Президентимизнинг 2014 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шу кунларда юртимизнинг барча жойларида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.
Фарзанд — оила қувончи, юртнинг бебаҳо бойлиги. Унинг маънан ва жисмонан етук, соғлом ҳамда баркамол бўлиб вояга етиши учун алоҳида эътибор ва ғамхўрлик зарур. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда “Соғлом она — соғлом бола” миллий модели асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар ва ўсмирлар касалликларининг олдини олиш ва даволашга йўналтирилган ишларни янги босқичга кўтарди.
АҚШнинг фармацевтика саноатида фаолият олиб борувчи “Pfizer Inc.” компанияси ўз рақобатчиси — “Hospira Inc.” акцияларини қарийб 17 миллиард долларга сотиб олди.Мазкур келишув орқали “Pfizer” инъекция препаратлари ҳамда биотехнология соҳасида бир қатор мураккаб дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш борасидаги имкониятларини оширишга муваффақ бўлади.
Айтиш жоизки, ушбу савдога оид хабарнинг тарқалиши билан “Hospira Inc.”нинг қимматли қоғозлари нархи 35 фоиз кўтарилди ва унинг ҳар бири 87,51 АҚШ долларидан баҳоланди.
Питнак шаҳарчасида иш бошлаган “Ҳазорасп сокс бизнес” масъулияти чекланган жамиятида хом ашё тариқасида энг сифатли пахта толасидан тайёрланган калава ипдан фойдаланилмоқда.
Натижада ички бозорга иқлим шароитига мос ва рақобатбардош маҳсулот етказиб бериш имконияти юзага келди.
Болалар, ўсмирлар, эркаклар, аёллар пайпоқлари ишлаб чиқаришга қаратилган ушбу лойиҳани ўзлаштиришга банкнинг 250 миллион сўмликдан ортиқ кредити сарфланди. Ҳозир бу ерда хорижнинг замонавий технологияси асосида ойига 30 минг жуфтгача маҳсулот тайёрланмоқда.
Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги энг йирик кўргазмалар маркази — “Прагати майдан” мажмуида “SATTE — 2015” халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон ва Ҳиндистонда фаолият юритадиган бир қатор сайёҳлик компаниялари ҳамда меҳмонхоналар томонидан намойиш қилинди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018