АНДИЖОН. Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов бошқарган йиғилишда ўтган йили ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўсиш суръатлари таъминлангани қайд этилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот 8,3 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,5, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 7,9, қурилиш ишлари 11, чакана савдо айланмаси 14, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 13,5 фоиз ошди.
Япониянинг “BS-Asahi” телеканали “Ima Sekai wa” (“Бугунги дунё”) дастури доирасида Ўзбекистонга бағишланган кўрсатувни эфирга узатди. Унда мамлакатимизнинг улкан сайёҳлик салоҳияти, юртимиздаги тарихий шаҳарлар, ўзбек халқининг бой маданий мероси сингари мавзулар қамраб олингани баробарида, Ўзбекистон — Япония муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида ҳам фикр юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.
* Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши таълим муассасаси” ва “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши ўқитувчи” республика танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018