Экологик барқарорлик, биологик ранг-барангликни таъминлашда сув-ботқоқли ҳудудлар, айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, бундай табиат ландшафтлари қушлар, сув жониворлари ва ўсимликларининг кўпайиши учун жуда қулайдир. Қолаверса, ушбу обиҳаёт манбаларидан ҳосил бўлган микроиқлим унга туташ минтақаларнинг гуллаб-яшнашига хизмат қилади. Шу боис жаҳонда сув-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Яқинда Нидерландияда меҳмонхона бизнеси ва ресторан саноати маҳсулот ҳамда хизматларининг “Horecava — 2015” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири ҳар йили уюштириладиган ушбу анжуманда иштирок этган Европа компанияларининг айрим вакиллари билан суҳбатлашди.
Хоразм вилоятида музейлар фаолияти, уларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекмузей” жамғармаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда уюштирилган ушбу тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, санъат йўналишидаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, музейлар раҳбарлари иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018