Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш масаласи муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш доирасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталарининг муҳокамалари бўлиб ўтди.
Унда мутасадди вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ҳамда экспертлар қатнашди.
Баркамол авлодни тарбиялаш — мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Бинобарин, истиқлол йилларида юртимизда болалар спортини ривожлантириш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар айни шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
27 февраль куни “Туркистон” саройида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” 2014 йил 31 октябрда қабул қилинган қарор мамлакатимизда ижод аҳлига, қолаверса, аёл зотини улуғлаш ва қадрлашга қаратилаётган улкан ғамхўрликнингёрқин ифодасидир. Бинобарин, ушбу ҳужжат ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий анжуманларда халқимизнинг ардоқли шоираси Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди қизғин ўрганилмоқда, унинг асарлари хусусида ёшларга кенг маълумотлар берилаяпти.
Инсонга хос энг мунаввар туйғулардан бири, бу — соғинч. Туғилиб ўсган манзилдан узоқда юриб, юрт, ота-она қадри билинганда, ака-ука, опа-сингилларни кўргимиз келганида, соғинч ҳисси дилга тинчлик бермайди. Фасллар келинчаги баҳорни, бетакрор шодиёна — Наврўзи оламни ҳам ана шундай интиқлик билан кутамиз. Қиш охирлаб, булутлар биқинидан қуёш кўринганда энтикишимиз, димоғимизга мусаффо ҳаво урилгач, вужудимиз яйраб кетиши бежиз эмас.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018