Бугун саноатнинг изчил ривожи натижасида электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёж ҳам ортиб бораяпти. Бу эса, ўз навбатида, электр қуввати ишлаб чиқарувчи ҳамда уни аҳолига етказиб берувчи корхоналар зиммасига катта масъулият юкламоқда. Зеро, мазкур жараёнда тежамкор илғор технологиялардан фойдаланиш, мавжуд қувватларни босқичма-босқич модернизация қилиш иқтисодий жиҳатдан юқори самара келтириши амалда ўз исботини топган.
Пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
“Мустақиллик даври адабиётида Зулфия ижодининг аҳамияти” мавзуидаги мазкур тадбирда адабиётшунос олимлар, республикамиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, шоир ва ёзувчилар, шеърият ихлосмандлари, шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди.
Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Намунали милиция таянч пунктлари” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган ушбу танловнинг якуний босқичида ҳудудларда ғолиб бўлган 14 та милиция таянч пункти жамоалари иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018