Президентимиз мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, бултур иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларида замонавий ва юқори унумдор технологиялар билан жиҳозланган 154 та йирик объект ишга туширилди. Бунинг учун 4 миллиард 200 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди.
Ёшларни Ватанга садоқатли, фидойи, жасур ва мард инсонлар этиб камол топтиришда миллий армиямиз алоҳида ўрин тутмоқда. Ўтган давр мобайнида Қуролли Кучларимизни ташкил қилиш ҳамда бошқаришнинг мутлақо янги тизими шакллантирилгани, муддатли ҳарбий хизматнинг бир йил этиб белгилангани, чақирувнинг йилда бир марта ташкиллаштирилаётгани, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматнинг жорий қилингани Қуролли Кучларимизнинг қиёфасини, унинг мудофаа салоҳиятини тубдан ўзгартирди.
Парламент қуйи палатаси навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кун тартибида бўлган масалалар муҳокамаси, қабул қилинган қарорлар мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Мухбиримиз парламент эшитуви иштирокчиларининг айримларидан интервью олди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018