Истиқлол йилларида мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири — қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш масаласига устувор аҳамият берилди. Сабаби, давлатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги, дастурхонимиз файзи бевосита ушбу тармоқ истиқболига боғлиқ эди.
Бугунги кунда Ўзбекистонимиз том маънода улкан бунёдкорлик ва қурилиш майдонига айланди. Хусусан, вилоятлар марказларини бош режа асосида ривожлантириш мақсадида йирик лойиҳалар амалга оширилаётган бўлса, қишлоқ жойларда замонавий уй-жойлар, савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, мактаб ҳамда коллежлар бинолари ва бошқа инфратузилма объектларини ўзида мужассам этган фусункор массивлар қад ростлаяпти.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида журналистика соҳасида “Олтин қалам” Х Миллий мукофоти учун халқаро танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ҳамда идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Мамлакатимиз ҳаво йўллари тизимида хизмат кўрсатиш сифати илғор талаблар асосида такомиллаштирилиб борилмоқда. Яқинда “Урганч” халқаро аэропортида замонавий ускуналар ва ишлаб чиқариш технологиялари ўрнатилган кейтеринг хизматининг янги биноси фойдаланишга топширилгани бунга мисолдир.
Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жамият ва давлат бошқаруви фаолиятининг барча соҳаларига кенг жорий этиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, фуқароларнинг ахборот олишга доир конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, “электрон ҳукумат” тизимини жадал татбиқ этиш, телекоммуникация инфратузилмаси, маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш борасида мамлакатимиз барча ҳудудида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатасининг яқинда ўтказиладиган мажлиси кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2014 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботи кўриб чиқилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018