Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 11 Декабрь 2015
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги байрами арафасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Jizzax grand textile” тўқимачилик корхонаси фаолият бошлади.
Давлатимиз раҳбари Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда ёшлар, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Андижон шаҳрида анъанавий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярамаркалари иш бошлади. Вилоят марказидаги 14 та маҳалла ва даҳада очилган савдо нуқталарида она замин неъматлари арзонлаштирилган нархларда аҳолига таклиф этилмоқда.
Қамаши туманидаги “Манғит жозибаси” илмий-ишлаб чиқариш савдо корхонасида иккиламчи хом ашё — пахта чиқитидан кунига 800 погон метр нотўқима мато тайёрлаш ўзлаштирилди.
Кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари кўплаб мамлакатлар иқтисодиёти равнақини белгиловчи, уларни дунё бозорига танитувчи муҳим воситага айланаётгани бугун барчамизга яхши маълум. Жумладан, бизнинг юртимизда ҳам амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мазкур соҳа иқтисодиётимиз юксалишида ўзига хос ўринни эгалламоқда.
Яқин ўтмишда мобиль телефонлари билан ном қозонган Финляндиянинг “Nokia” компанияси навигация тизими ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлими — “Nokia Here”ни сотиб юборди.
Пойтахтимизда “Алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг ижтимоий ҳимояси ва жамиятга уйғунлашуви” мавзуида халқаро форум бўлиб ўтди.
Қонун устуворлигини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, у жамият ҳаётида кечаётган ўзгаришлар самарадорлигининг кафолати ҳисобланади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини “ойнаи жаҳон” орқали катта қизиқиш билан тингладик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 декабрь куни Оқсаройда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги, Швейцария Конфедерацияси, Эрон Ислом Республикаси, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Кувайт Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ, Штефан Клёцли, Баҳман Оғаразий Дўрмоний, Кристофер Аллан ва Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийрондан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.