Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 09 Сентябрь 2014
Мамлакатимизда истиқлол йилларида асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Натижада шаҳару қишлоқларимиз, маҳаллаларимиз замонавий қиёфа касб этиб, турмушимиз тобора обод ва фаровон бўлиб бораётир.
Пойтахтимизда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди.
Тошкентда Халқаро спорт курашлари ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди. Унда юздан ортиқ мамлакат федерациялари раҳбарлари, спорт уюшмалари ва компаниялари вакиллари қатнашди.
Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь ойида Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.
Республикамизнинг барча таълим даргоҳларида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.
Пойтахтимизда шу номда очиладиган кўргазма олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Яқинда энг улуғ, энг азиз байрам — мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигини “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида катта шодиёналар билан нишонладик.
Мамлакатимизда ҳар йили болаларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари учун изчил чора-тадбирлар кўрилади. Хусусан, жорий йилги мавсумда ҳам ўтган йилларда бошланган янгича ёндашув асосидаги ишлар такомиллаштирилди.