Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 09 Июль 2014
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 09 Июль 2014

Испаниянинг Памплон шаҳрида буқалар фестивали бошланди.
Анъанавий тадбирнинг дастлабки кунидаёқ 30 киши жароҳатланди. Улардан беш нафари шифохонага ётқизилди. Маҳаллий ҳукумат бу гал фестиваль қоидаларига бўйсунмаганлар 60 минг еврогача миқдорда жаримага тортилишини билдирди. Яъни буқалар югуришини видеокамерага олиш ва маст ҳолда фестивалда қатнашиш тақиқланди. 
Мазкур фестиваль миллий спорт тури саналиб, у икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда буқалар одамлар гавжум кўчадан югуради. Жонивордан қоча олмай қолганлар жароҳатланади. Иккинчи босқичда эса буқа ва матадор “жанг” қилади.
Энг аянчли фестиваль 1924 йилда кузатилган эди. Ўшанда 15 киши ҳаётдан кўз юмган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида кейинги йилларда Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини, уларнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва янгилаш, техник ва технологик модернизация қилиш, журналист касбининг ижтимоий мақоми ва нуфузини кўтариш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ташкил этилган  “Йилнинг энг фаол ёш ўқитувчиси” кўрик-танлови якунланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ўрта махсус таълим тизимида фаолият кўрсатаётган, илғор педагогик технологияларни чуқур ўрганиб, амалиётга самарали татбиқ этаётган 14 нафар ўттиз ёшгача бўлган ёш ўқитувчи қатнашди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ

Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова Францияда бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро турнирнинг яккалик баҳслари биринчи даврасида ғалабага эришди.
Мезбонлар вакили Матильда Юханссонга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз икки сет якунига кўра, 6:3, 6:4 ҳисобида муваффақият қозониб, бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди. Оқгул иккинчи даврада Мэнди Минелла (Люксембург) ҳамда Аманда Каррерас (Буюк Британия) ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ

Сузиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Андрей Правдивцев шу йилнинг 16 — 28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўладиган II ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ

Бугун Сербиянинг Суботика шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бошланади. 14 июлга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун рингга чиқади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ
Сахифа 2, барчаси 2