Япония ҳукумати мамлакатнинг Окинава ороли жанубида жойлашган префектуралар аҳолисини “Неогури” тўфони яқинлашиб келаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Метеорология соҳаси мутахассисларининг таъкидлашича, у сўнгги бир неча ўн йил ичида қайд этилган шу туркумдаги табиий офатлар орасида энг кучлиси бўлиши мумкин.
Австралиянинг ўйин қурилмалари ишлаб чиқарувчи “Aristocrat” компанияси Американинг худди шу йўналишда фаолият олиб борувчи “Video Gaming Technologies” компаниясини 1,3 миллиардАҚШ долларига сотиб олади.
Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилди. “VGT” Оклахома, Вашингтон, Калифорния ва яна бир қанча штатларда 20 мингдан ортиқ ана шундай ускуналарни ижара асосида жойлаштирган. “Aristocrat” эса Шимолий Америкада 8,2 мингта ўйин қурилмаларига эга. 2015 йилнинг мартига қадар шартномадаги барча шартлар тўлиқ адо этилиши режалаштирилган мазкур олди-сотдидан сўнг Австралия компанияси ушбу йўналишдаги энг йирик хизмат кўрсатувчилардан бирига айланади.
Бундан буён ҳар ойнинг биринчи якшанбасида Италиядаги музейларга бепул кириш мумкин.
Мамлакат маданият вазирлиги ташаббуси билан шундай янгиликка қўл урилди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида. Бундан кўзланган асосий мақсад Италиянинг бой тарихий мероси билан фуқаролар ҳамда хорижий сайёҳларни янада кенгроқ таништиришдан иборат.
Бугунги кунда мазкур давлатда 420 та давлат музейи ва археологик ҳудуд мавжуд.
36 ёшли ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп — тўққизта ўйинни бошқарган ҳакам сифатида рекорд ўрнатди. Бугун дунёдаги деярли барча оммавий ахборот воситалари, интернет сайтларида ана шу мазмундаги хабарлар эълон қилинган бўлиб, уларда ҳамюртимиз ҳақида илиқ фикрлар билдирилган.
Буюк Британия иқтисодиётидаги ўсиш суръатлари автомобиль бозоридаги ижобий ўзгаришларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Мамлакат автомобиль ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари жамияти маълумотларига кўра, ўтган ойда ҳудудда янги машиналар савдоси 6,2 фоиз (228 минг 291 автоулов)га ошган. Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича эришилган натижалар 2013 йилнинг шу давридагиси билан таққосланганда, 10,6 фоизлик ўсишга эришилгани кўзга ташланди. Мутахассисларнинг айтишича, бу 2005 йилдан буён олти ойлик кўрсаткичлар билан боғлиқ қайд этилган энг яхши ҳолатдир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018