Июнь ойида АҚШда ишсизлик даражаси 6,3 фоиздан 6,1 фоизга пасайди. Айни шундай кўрсаткич охирги бор 2008 йилнинг сентябрь ойида қайд этилган эди.
“Евроньюс” телеканали хабарига кўра, мамлакатда бандлик даражаси кутилганидан ҳам кўра яхшироқ ҳолатга чиқиб бораяпти. Аграр секторни ҳисобга олмаганда, ўтган ойда 280 мингта янги иш ўрни яратилгани шундан далолат беради. Иш жойларининг асосий қисми хизмат кўрсатиш, қолаверса, молиявий-иқтисодий инқироз таъсиридан энг кўп зиён кўрган саноат ҳамда қурилиш соҳаларида ташкил этилгани эътиборга молик.
Жаҳонга машҳур “BMW” компанияси Мексикада ўз корхонасини барпо этиш учун 1 миллиард доллар маблағ йўналтирмоқчи.
Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси маълум қилди. Компания янги корхонани марказий штатлардан бири — Идальго ёки Сан-Луис-Потосида бунёд этади. Аввалроқ “Daimler” ва “Nissan” компаниялари ҳам ушбу мамлакатда ўз корхоналари фаолиятини йўлга қўйишни билдирганди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Мексикада ишчи кучининг кўплиги боис автомобиллар ишлаб чиқаришга унча катта маблағ талаб қилинмайди. Қолаверса, мазкур давлатдан АҚШ ва Канадага уловларни етказиш қимматга тушмайди.
Ирландия Марказий статистика бошқармаси маълумотларига қараганда, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2,7 фоиз ошган.
Бу аввалроқ экспертлар тахмин қилганидан сезиларли даражада кўп. Шунингдек, мазкур даврда экспорт ҳажми 1,8 фоиз ўсган бўлиб, импорт 0,8 фоизни ташкил қилган.
Қайд этиш жоизки, Ирландия ўтган йилнинг декабрь ойида халқаро молиявий ёрдам кўрсатиш дастуридан чиққан эди.
Испаниянинг “Барселона” футбол клуби Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси билан Луис Суареснинг трансфери борасида келишувга эришди.
Каталонияликлар 27 ёшли ҳужумчи учун 90 миллион евро тўлашга рози бўлишган. Айтиш жоизки, бундан аввалроқ “Барселона” мутасаддилари Суаресни Алексис Санчес билан алмаштириб, қўшимчасига яна муайян миқдорда маблағ беришни режалаштиришган эди. Энди бунга ҳожат қолмади.
Ёруғ оламга келган гўдакка она сути куч-қувват ва тириклик манбаи ҳисобланса, эзгулик қўшиғи — алла илк маънавий озуқа сифатида унинг жажжи вужудига ором бағишлайди. Тетапоя қадамларини ташлай бошлагач, эртаклару ўгитлар таъсирида илк тасаввурлари куртак ёзган болакай ҳарф танигач, китобдан ўз саволларига жавоб излайди. Айнан китоб одам ва одамийликни, борлиқ ҳамда унинг асосларини, яхши-ёмон, оқ-қорани танишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам китобнинг қадри улуғ, қиммати бебаҳо.
Пойтахтимизда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг аҳоли саломатлиги муҳофазасидаги роли ҳамда аҳамияти мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда мамлакатимизда фаолият юритаётган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, илмий марказлар раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди.
Она юртимизнинг саховати ҳақида қадимий эътироф бор. “Бу кўҳна тупроққа асони қадасангиз ҳам, кун келиб мева тугади”. Дарҳақиқат, заминимизга томир отган ҳар қандай ўсимлик барқ уриб ривож топади. Дарахтлари кўкка бўй чўзиб, сархил мевалари дастурхонимизни безайди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018