“Mitsubishi” компанияси дунё бўйича сотилган 920 минг дона автомобилини қайтариб олади.
Гап шундаки, мазкур автоуловларнинг олд ва ён тарафдаги чироқларида электр токи узилиши кузатилмоқда. Компания мутасаддиларининг алоҳида қайд этилишича, ана шу нуқсон ҳозирча бирор кўнгилсиз воқеага сабаб бўлган эмас. Фақат мижозлардан машинанинг ёритиш тизими яхши ишламаётгани тўғрисида 300 дан зиёд эътирозлар келиб тушган.
Небраска штати (АҚШ)да кучли торнадо кузатилди.
“Си-эн-эн” телеканали ахборотида таъкидланишича, табиат ҳодисаси бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. 15 киши жароҳатланди. Кучли бўрон Пендер, Стентон, Уизнер ва Пилжер шаҳарларидаги хонадонларни вайронага айлантирган.
Малайзиянинг ғарбий соҳилида кема ҳалокатга учради, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Воқеа юз берган вақтда сув транспортида 97 киши бўлган ва тахмин қилинишича, улар Индонезиядан келаётган ноқонуний мигрантлар эди. Ҳалокат оқибатида 60 нафардан ортиқ одам бедарак йўқолган. Айни пайтда ана шу ҳудудда учта кема қидирув ишларини олиб бораяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018