Нуронийлар учун кўркам маскан
  • 31 Март 2017

Нуронийлар учун кўркам маскан

Ҳаётда эзгу амаллар кўп. Бировга бир оғиз ширин сўз айтишдан тортиб, элу юрт фаровонлиги, равнақига ҳисса қўшишгача бўлган барча ишлар хайрлидир. Кексаларни эъзозлаш эса асл миллий қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони айни шу мақсадлар рўёбига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Хусусан, Фарғона вилояти марказида мазкур ҳужжат ижроси доирасида “Нуронийлар маскани” ҳамда “Нуроний” жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими биноси қад ростлади. Бунёдкорлик ишлари Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда “Фарғонаазот” корхонаси ҳомийлигида амалга оширилди.

Чунончи, “Нуронийлар маскани”да кутубхона, тиббиёт ва махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, чойхона, шахмат-шашка клуби мавжуд.

— Буларнинг барчаси Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида кўзда тутилган чора-тадбирлар билан ҳамоҳангдир, — дейди меҳнат фахрийси Ёрқиной Ҳотамова. — Зеро, ана шу бунёдкорлик ишлари орқали биз, кексаларни ижтимоий ҳимоялаш кўзда тутилган. 

“Нуронийлар маскани” ҳамда “Нуроний” жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими биносининг очилиш маросимида фахрийлар учун байрам дастурхони ёзилди. Дилбар тароналар уларнинг кўнглига хушнудлик улашди.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn