Битирувчиларга имтиёзли кредитлар
  • 24 Март 2017

Битирувчиларга имтиёзли кредитлар

Деновда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

— Жорий  йилда ҳудудимизда 6 минг 230 дан зиёд иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган, — дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси Абдураҳмон Мардонов. — Жойларда боғдорчилик, асаларичилик, паррандачилик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш эвазига муқим даромад манбалари юзага келади. Касаначилик, сервис ва маиший хизмат кўрсатиш -йўналишлари бўйича ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш доимий эътиборимизда.  

Йиғилганлар дастлаб Денов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкил қилинган тадбиркор-ҳунармандлар кўргазмаси билан яқиндан танишди. Иш берувчилар иштирокчиларга корхоналаридаги меҳнат шароитлари хусусида батафсил ахборот беришди. 140 дан зиёд корхона ва ташкилотлар 470 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашган тадбир якунида 82 нафар фуқаро бўлажак меҳнат жамоаларини танлади. Касб-ҳунар коллежларининг 45 нафар битирувчисига эса имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи 350 миллион сўмлик сертификатлар топширилди.  

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn