Бу ҳақда “Bravo Pharma” масъулияти чекланган жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тадбирда маълум қилинди.
— Бепул интернет хизматининг ишга туширилиши Тошкент шаҳри аҳолисига Наврўз байрами арафасида ўзига хос туҳфа бўлди, — дейди “Bravo Pharma” компанияси операциялар бўйича директори Маниш Кумар Шанта. — Келгусида ушбу лойиҳа қамровини янада кенгайтирамиз. Хусусан, “Буюк Ипак йўли” метро бекати, “Истиқлол” санъат саройи автобус бекати, истироҳат боғлари, таълим муассасалари, шифохоналар ва бошқа жамоат объектлари атрофида ҳам ана шундай тизимни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Шунингдек, автобус бекатларига смартфонларни қувват олдириш ускунасини ўрнатиш, маршрут харитасининг электрон онлайн таблолари ва бошқа қулайликларни босқичма-босқич яратиш режалаштирилган.
Раҳимжон ШЕРҚУЛОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.