Ҳозир ёш тадбиркор ташаббуси билан ўндан ортиқ турдаги маҳсулотлар тайёрланиб, ички бозорга чиқарилмоқда.
— Марказимиз касб-ҳунар коллежларини тамомлаган қизлар бандлигини таъминлаш, аёллар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган, — дейди қўмита раиси Фотима Нурматова. — Қишлоқ ҳудудларида яшовчи ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган лойиҳамиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан муносиб баҳоланиб, 2012 йилда 10,5 миллион ва 2013 йилда 13 миллион сўмлик грант ажратилди. Натижада марказда тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик йўналишлари бўйича ҳамда “Устоз — шогирд” анъанаси асосида хотин-қизларга бепул ўқиш имконияти яратилди.
Айни пайтда 88 нафар қишлоқ хотин-қизи шу йўсинда касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда.
Улуғбек АДИЛОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.