— Ҳар бири 16 квартирали 2 та ва майдони икки сотихдан иборат 10 та бир қаватли уй маҳалламиз файзига файз қўшди, — дейди мазкур МФЙ раиси Рашид Хидиров. — Улар нисбатан арзон, яшаш учун қулай бўлганлиги янги уйга кўчиб ўтган ҳамюртларимизга манзур бўлди. Ҳудудимизда мустақиллик байрамига қадар яна 60 та тўрт хонали ҳамда икки қаватли 2 та тураржой қурилади. Бу каби бунёдкорлик ва ободончилик юмушлари 885 та оиланинг турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.