Давлат грантлари ажратиш учун танлов
  • 28 Февраль 2017

Давлат грантлари ажратиш учун танлов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да ҳамда “Халқ билан мулоқот ваинсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТларнинг фаол иштирокини таъминлаш” мавзуида

ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АЖРАТИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

1. Жойларда қонунлар, фармонлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижроси, ижро ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган функция ва вазифаларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришнинг самарали механизмларини ва амалиётини ривожлантиришга кўмаклашиш;

2. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг муро­жаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний ман­фаатларини таъминлашга кўмаклашиш;

3. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг ҳамда уларнинг мурожаатларига муносабат билдиришнинг янги самарали ташкилий-амалий усулларини жорий этиш;

4. Фуқароларнинг, айниқса, қишлоқ жойларида ва биринчи навбатда, ёшларнинг, аёлларнинг, кекса ёшдаги шахсларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга, турли бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қўшма режаларни, дастурларни ва бошқа тадбирларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг турли бўғинлари билан ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

5. Қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган ёшлар, ­аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлашда вертикал тизимга эга бўлган фуқаролик жамияти институтлари, тижорат банклари, бизнес субъектлари билан ҳамкорликни кучайтириш, уларни тадбиркорликнинг турли соҳаларига, шу жумладан, саноат товарлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш мақсадида аёллар тадбиркорлиги ва оилавий бизнесни ривожлантиришни кенгайтириш;

6. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва фискал органлар билан ҳамкорликда аҳолининг молиявий-иқтисодий саводхонлигини оширишга ва фуқароларни қонунни ҳурмат қилиш руҳида тарбия­лаш тизимини шакллантиришга қаратилган амалий ­чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

7. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришда, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик туйғусини кучайтиришда маҳаллий давлат вакиллик ва ижроия органлари ҳузуридаги комиссияларга кўмаклашиш, “Адолат — қонун устуворлигида”, “Аҳоли мурожаатлари — доимий эътиборда” шиорлари остида мунтазам равишда турли тадбирларни ўтказиш;

8. Аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, бўш вақтини самарали ўтказишни ташкил этишга қулай шарт-шароит яратиш, барча даражадаги ҳокимликлар, ­фуқароларнинг ўзини ўзи ­бошқариш органлари билан ҳамкорликда маҳаллалар обод­лигини таъминлашга кўмаклашиш;

9. Аҳолининг турли ижтимоий қатламлари, жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган қўшма дастурларни адвокатлар палатасининг, ҳакамлик судлари, солиқ масла­ҳатчилари, бухгалтер ва аудиторлар уюшмаларининг, хотин-қизлар қўмитасининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фахрийлар кенгашларининг ҳудудий бўлимлари билан ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

10. Биринчи навбатда, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт жиҳатидан нисбатан орқада бўлган қишлоқ туманларида, алоҳида аҳоли пункт­ларида ҳудудларни комплекс ва интенсив ривожлантириш қўшма дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларга янги иш ўринларини, ижтимоий ва маиший инфратузилмани яратишга, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш;

11. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, оила инс­титутини мустаҳкамлашга, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашувчи комплекс амалий тадбирларни амалга ошириш;

12. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ аниқ натижаларни ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштириш борасидаги жараёнларни кенг ёритишга қаратилган материалларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш ­зарур:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Низоми нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори — 25 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2017 йил 27 февралдан 3 апрелгача қабул қилинади.

 

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конверт­ларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳкўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz ­расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “Мамлакатда рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг аниқ натижалари тўғрисида миллий ва хорижий аудиториянинг хабардорлигини ошириш, сўз эркинлигини ва ахборот олишни, ОАВни янада либераллаштиришни таъминлашга кўмаклашиш” мавзуида

 

ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АЖРАТИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат но­тижорат ташкилотлари, ­оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

1. Мамлакатимиз Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, ­Президентимиз ва Ҳукуматнинг фармонлари ва қарорлари асосий жиҳатларини аҳолига етказишнинг самарали инновацион механизмларини яратиш ва оммавий ахборот воситаларида жорий қилиш;

2. Қонунларнинг таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқот янги усулларини, ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги ролини ёритишнинг инновацион механизмларини оммавий ахборот воситалари фаолиятига татбиқ этиш;

3. Давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари, шу­нингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти очиқлигини ва ошкоралигини таъминлаш борасидаги ишларда оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтириш;

4. Қонун лойиҳаларининг эксперт муҳокамасини оммавий ахборот воситаларида ташкил этиш, жумладан, махсус теле ва радио кўрсатув ва эшиттиришлар уюштириш, интернет ва босма мақолалар чоп этиш ва бошқалар;

5. Иқтисодий, молиявий, ижтимоий соҳаларда, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида чоп этиш;

6. Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати, буюк шахслари, республикамизнинг турли соҳаларида демократик ислоҳотларнинг замонавий босқичида эришилган ютуқлар тўғрисидаги маълумотларни чет тилларда тайёрлаш ва интернет тармоғининг махсус манбаларига жойлаштириш;

7. Ўзбекистоннинг туристик, маданий-тарихий, гастрономик, экотуристик салоҳияти, шунингдек, ижтимоий инфратузилмаси тўғрисида ахборот ва таҳлилий маълумотларни чет тилларда кенг ёритишнинг янги усулларини хорижда жорий этиш, Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни жалб этишга кўмаклашиш;

8. Ўзбекистон ва мамлакатимиз ҳудудларининг иқтисодий, ижтимоий ва инсон салоҳияти ҳақида таҳлилий маълумотларни, роликларни ва бошқа маълумотларни тайёрлаш ва эфирга узатиш, уларни миллий ва хорижий етакчи оммавий ахборот воситаларининг сайтларига жойлаштириш;

9. Хом ашё ресурсларини қайта ишлаш, қишлоқ жойларида илғор технологияларни ва юқори интеллектуал салоҳиятга эга ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқишни жорий этиш соҳаларига хорижий давлатларнинг реал инвестицияларини жалб этиш учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисидаги ахборотларни хорижда кенг тарқатиш;

10. Замонавий Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш борасидаги ютуқлари, мамлакатдаги бағри­кенглик тамойиллари, тарихий ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари ва қадриятлари тўғрисида ахборот, таҳлилий материаллар ва янгиликлар билан таъминлаш ҳамда уларни миллий ва хорижий медиа манбаларда тарқатиш;

11. Ўзбекистонда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, барқарор ривожланаётган жамиятнинг негизи бўлмиш оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган материалларни хорижий ва миллий оммавий ахборот ­воситаларида чоп этиш;

12. Соғлом фарзандлар ­дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини ­мустаҳкамлаш, болаларнинг ­туғма касалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш;

13. Ёшлар тўғрисидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирлари, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш борасида материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш;

14. Атроф-муҳитни асраш, ҳудудлардаги ноёб турдаги ўсимликлар, ҳайвонлар ва қушларни муҳофаза қилиш ҳамда экология соҳасида ижтимоий муҳим лойиҳаларни амалга ошираётган ННТлар фаолиятини ОАВда ёритишни кучайтириш ҳамда экологик журналис­тикани ривожлантириш;

15. Мамлакат ҳудудларининг турли соҳаларда эришган ютуқларини ва салоҳиятини, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини кенг ёритадиган интернет сайтларни яратиш ва интернет оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш;

16. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, санитария-эпидемиология назорати марказлари ҳамда бошқа манфаатдор давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда обод маҳаллаларнинг илғор ама­лиётини ўрганиш ва уларнинг ютуқларини бошқа маҳаллаларга тарғиб этиш, “Экологик ўрнак маҳалла” танловини ўтказиш;

17. Ижтимоий етимликнинг олдини олиш, алоҳида эҳтиёжманд болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мослашуви ва бўш вақтини сифатли ташкил этиш, турли ­хилдаги спорт турларига, фан, маданият ва тасвирий ­санъатга жалб этиш;

18. Болалар уйларида ота-она қаровисиз қолган етим қиз болаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга оид тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ­ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа ­институтларининг Низоми нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори —  25 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2017 йил  27 февралдан 3 апрелгача қабул қилинади.

 

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конверт­ларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳкўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz ­расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn