Бу эса соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш заруратини келтириб чиқараётир. Бухоро давлат университетида мазкур масала ечимига киришилди. Сайёҳлик кафедраси негизида туризм факультети фаолияти йўлга қўйилди.
— Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилнинг 2 декабрида “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди, — дейди университет ўқитувчиси, иқтисод фанлари номзоди Аброр Жўраев. — Ушбу ҳужжатда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида иш бошлаган факультетимизда туризм, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, хизматлар йўналишларида бакалаврлар ҳамда магистрлар тайёрланади. Биз, шунингдек, сайёҳлик таълими бўйича халқаро ҳамкорликни ҳам йўлга қўйдик.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.