Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти
  • 19 Февраль 2017

Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти

Ўзбекистон Журналистлари ижодий ­уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкор­ликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг ­юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини ­намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий мушоҳада ва ижодий ­фаолиятга янгича ёндашувларни ­шакллантириш мақсадида «Олтин қалам» ХII Миллий ­мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги ­кунига бағишланган бу танловга 2016 йилнинг 31 мартидан 2017 йилнинг 31 мартигача — бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги ­мукофотлар таъсис этилган:

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот

ўолиб махсус диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул ­мукофоти билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик материал учун ­миллий мукофот (телевидение — 1, 2, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун ­миллий мукофот (радио — 1, 2, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма ОАВ — 1, 2, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун ­миллий мукофот (интернет-журналистика — 1, 2, 3-ўринлар).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари ­миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари ­миқдорида пул мукофоти билан тақдир­ланадилар.

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари ­миқдорида пул мукофоти билан тақдир­ланадилар.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун ­номинациялар:

ОАВда китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун;

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун;

Энг яхши фоторепортаж;

Энг яхши матбуот хизмати.

Мазкур номинациялар ғолиблари диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул ­мукофоти билан тақдирланадилар.

«Олтин қалам» танлови ғолибларини ­мукофотлаш, шунингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик ­жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.

Шунингдек, миллий ҳамкорлар ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ­ваколатхоналари ва элчихоналар ҳам ўз ­рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис ­этган (илова қилинади).

Танлов шартлари:

Танловга теле, радио, босма материаллар ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (CD, DVD дискда) 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Матбуот ва интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим ­этилиши лозим.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:

муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);

муаллифнинг тураржойи, уй ва иш ­телефонлари;

паспорт нусхаси.

Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2017 йил 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни «Туркистон» саройида ўтказилади.

Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.­

Материаллар «Олтин қалам» танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга ­юборилиши лозим:

 

100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 3-қават.

Телефонлар: 244-64-61, 244-37-87.

www.journalist.uz

 

* * *

Илова

Миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерация­си Кенгаши:

«Меҳнат муносабатлари мавзуси энг яхши ёритилган материал учун»;

«Ижтимоий шериклик мавзуси энг яхши ёритилган материал учун».

Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ­ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди:

«Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун»;

«Соғлом она ва бола йили» Давлат ­дастури ижроси ёритилган энг яхши материал учун».

Халқаро ҳамкорлар таъсис этган ­номинациялар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ахборот ­маркази:

«Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги ёритилган энг яхши материал учун».

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:

«Ногиронлар ҳаёти мавзуси ёритилган энг яхши материал учун».

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти:

«Ёшларни экстремизм ва терроризм каби радикал таъсирлардан асраш масалалари ёритилган энг яхши материал учун»;

«Мамлакатда давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда жамоатчилик назоратини ривожлантириш масалалари ёритилган энг яхши ­таҳлилий материал учун».

Project HOPE (ЮСАИД дастури) (АҚШ):

«USAIDнинг сил касаллигига қарши кураш дастури доирасида сил касаллигининг ­олдини олиш ва даволаш масалалари ­ёритилган энг яхши материал учун».

D V V International (Германия):

«Катта ёшдагилар, айниқса, аёлларга таълим бериш, қўшимча янги ҳунар инсон ҳаёти яхшиланишига қандай ёрдам берганлигининг энг яхши намуналари акс этган материал учун».

«Минтақавий мулоқот» халқаро ташкилоти (Словения):

«ОАВ коррупцияга қарши курашда».

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси:

«Халқ маданий меросини сақлаш масалалари ёритилган энг яхши материал учун»;

«Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик мавзусидаги энг яхши ­материал учун».

ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси:

«Замонавий «Ипак йўли»нинг иқтисодий салоҳияти ҳақидаги энг яхши материал учун»;

«Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан маданий-гуманитар алоқаларини ­мустаҳкамлаш (жумладан, Хитой билан) ­борасида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги энг яхши материал учун»;

«Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ­ҳамкорлик мавзуидаги энг яхши материал учун (икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан)».

«Softline» халқаро ўқув маркази ­(Россия Федерацияси):

«Ахборот хавфсизлиги масалалари ­ёритилган энг яхши материал учун».

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn