Fолиблар аниқланди
  • 04 Февраль 2017

Fолиблар аниқланди

Хабарингиз бор, “Халқ сўзи” ҳамда “Народное слово” газеталари таҳририяти “Энг яхши мақолалар ва фотосуратлар” танловини ўтказиб келмоқда. 2016 йилда ҳам ушбу анъана давом эттирилиб, газетамиз саҳифаларида шоир ва ёзувчилар, таниқли ижодкорларнинг энг улуғ ҳамда энг азиз айём — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ йигирма беш йиллигига бағишланган кўплаб мақолалари эълон қилинди.

Тақдим этилган материаллар ва фотосуратларда 25 йил мобайнида Ватанимизнинг ривожланишига йўналтирилган улкан ислоҳотлар ҳамда бунёдкорлик фаолиятининг муҳим босқичлари тасвирланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор йўналишлар рўёбига бағишланган мақолалар,  лавҳалар, суратлар юртимизда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг -самараси, қолаверса, ибратли ишларни йўлга қўйган фидойи замондошларимиз сиймосини тасвирлашдек эзгу мақсадга қаратилди. 

Танлов ҳайъати хулосасига кўра, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилган энг яхши мақолалари учун Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Анвар Обиджон, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов, Тошкент давлат стоматология институти ўқитувчиси Дилфуза Бўронова, Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи илмий бўлими бош мутахассиси Лилия Кузьмина, филология фанлари номзоди Буробия Ражабова ғолиб, деб топилди.

Уларга таҳририятнинг  диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn