— Бир неча йилдирки, томорқамизда иссиқхона ташкил қилиб, лимончилик билан шуғулланиб келаяпмиз, — дейди Б. Субҳонов. — Айни пайтда 60 туп лимон кўчати ҳосилга кирган. Қизиқиш, қолаверса, изланиш ортидан апельсин, шунингдек, мандарин кўчатлари ҳам ўтқазиб, улардан дастлабки ҳосилни олишга эришдик. Ҳар бир тупи 80 — 100 донадан мева берди. Имкониятларимизни чамалаб, апельсин кўчати сонини 60 тага -етказиш ниятидамиз.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.