Либослар дизайнини буюртмачи танлайди
  • 24 Апрель 2014

Либослар дизайнини буюртмачи танлайди

“Қоракўл кумуш калава” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган трикотаж маҳсулотлари пишиқ-пухталиги ва кўркам дизайни билан харидорларга маъқул тушмоқда.

— Биз матони шу ернинг ўзида тўқиймиз, — дейди Қоракўл туманидаги мазкур корхона раҳбари, ёш тадбиркор Асрор Мансуров. — Сўнг ундан тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Айни пайтда Хитой ҳамда Италия технологияси асосида, “Маchо” савдо белгиси остида йигирма турдан зиёд трикотаж маҳсулотлари тайёрлаяпмиз. Бу жараёнда харидорлар хоҳиш-истакларини устувор мезон деб биламиз. Маҳсулот дизайнини танлашда ҳам уларнинг буюртмасига мувофиқ иш кўрилади. Бу эса муваффақиятларимиз омили бўлмоқда. Ҳозир даромадимизнинг салмоқли қисмини пайпоқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ янги бизнес-ғояни рўёбга чиқаришга йўналтираяпмиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn