Қисқа сатрларда
  • 24 Апрель 2014

Қисқа сатрларда

* Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган “Аёллар ва ёшлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш” мавзуидаги ўқув-машғулотда бизнес-ғояни баҳолаш, асосий йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш усуллари, ғояларни шакллантиришга кўмаклашиш бўйича машғулотлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

* Хоразмда Марказий банкнинг вилоят бошқармаси, тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ёш оилаларга уй-жой қуриш, рўзғорни бутлаш учун берилаётган имтиёзли кредитлар, яратилаётган янги имкониятлар ҳақида ёшлар билан бўлган учрашувда сўзлаб беришди.

* Республика Киночилар уйида 2013 йилда давлат буюртмаси асосида ҳамда нодавлат студиялар томонидан суратга олинган бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмлар муҳокамасига бағишланган ижодий конференция бўлиб ўтди.

* Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларининг ҳудудий босқичлари якунига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида танлов иштирокчилари ўзларининг жисмоний тайёргарлигини, юртимиз географияси ва табиатига оид билимини, шунингдек, чет тилларни ўзлаштириш даражасини намойиш этганликлари билдирилди.

* Наманганда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Солиқ билимлари — болаларга!” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунига етди.

* Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида иқтидорли ёшларнинг фан ҳафталиги бошланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn