— Бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятимиз марказида яшовчи иш билан банд бўлмаган аҳоли, жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, имконияти чекланган фуқаролар, ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганларни қамраб олишга ҳаракат қилдик, — дейди Жиззах вилояти меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Ёқубжон Назаров. — Тадбирда воҳамиз марказида фаолият кўрсатаётган 52 та корхона, ташкилот ва хўжалик ўзларидаги 207 та бўш иш ўрни билан қатнашди.
Якунда 178 нафар иштирокчидан 40 нафарга яқини бўлажак меҳнат жамоалари билан шартнома имзолади. Шунингдек, тадбирда тижорат банклари мутахассислари фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун йўл-йўриқ ва маслаҳатлар беришди.
Толибжон ЭРГАШЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.