Ҳамкорлик меваси
  • 04 Сентябрь 2016

Ҳамкорлик меваси

Юртимиз наботот олами бениҳоя бой. Улар орасида қизилмия ўсимлиги алоҳида ажралиб туради. Мазкур гиёҳ илдизидан тайёрланадиган воситалар фармацевтика, озиқ-овқат ҳамда косметика саноати учун зарур хом ашё саналади. Шу боис унга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб катта. 

Буни яхши англаган бухоролик тадбиркорлар хитойлик ҳамкорлари билан бирга қизилмияни қайта ишлаб, толқон шаклида тайёрлашни йўлга қўйдилар. 

Ҳозир масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Солодко систем Бухара” қўшма корхонасида иш қизғин. Корхона жамоаси 230 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга чиқаришга ҳам улгурди. 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn