Бебаҳо маънавий хазина
  • 04 Сентябрь 2016

Бебаҳо маънавий хазина

Юртимиздан етишиб чиққан мутафаккирлар, олиму фузалолар, шунингдек, улар яратган бетакрор маънавий хазина доимо дунё аҳлини ҳайратга солиб келади. Бинобарин, аждодларимизнинг инсоният тамаддунига қўшган буюк ҳиссасини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, ёшларни тарихий меросимизга эҳтиром руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Жумладан, Сурхондарё вилоятидаги тарихий обидалар қайта тикланиб, алломалар қадамжолари обод этилди. Бугун Султон Саодат мажмуаси, Ҳаким ат-Термизий, Сўфи -Оллоёр мақбаралари ҳамда бошқа табаррук масканларга зиёратга келаётганлар бундан нафақат мамнун бўлишаётир, балки истиқлолимиз шарофатини чуқур ҳис этиб, шукрона -айтишмоқда.

Улуғ бобокалонларимиздан бири Ҳаким ат-Термизий — юртимиз фахри. Унинг 400 га яқин асарларини дунё китобхонлари севиб мутолаа қилишади, олимлар эса тадқиқ -этмоқда. Мутафаккирнинг, айниқса, “Одоб ан-нафс”, “Баён ал-илм”, “Солнома ва -Наврўзнома” каби китоблари халқаро миқёсда ҳам катта шуҳрат қозонган. Чунончи, “Солнома ва Наврўзнома”да Ҳаким ат-Термизий эски йилнинг қачон тугаши ҳамда янги -йилнинг бошланиш кунларини аниқ кўрсатган. Жониворлар номи билан йил ҳисоблашнинг осон усулини исботлаган. Шунингдек, об-ҳавонинг ўзгариши, табиий офат кузатилиши, қурғоқчилик ва ёмғир кўп ёғадиган йиллар ҳақида ҳам фикрлар бил-дирилган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ Ҳаким ат-Термизийнинг меросини ўрганиш, мақбараси, у билан боғлиқ иншоотларни янгилаш -борасида хайрли ишлар бажарилди. Мақбара атрофидаги катта майдон ўзининг дастлабки сатҳи даражасида очилди. Бу ерда қатор қурилма ҳамда бинолар, хусусан, маросимлар ўтадиган супа ва бир гумбазли мақбара асослари аниқланди.

Жонажон Ватанимизда олиб борилаётган бундай ислоҳотлар ёш авлод қалбида бой тарихимизга эҳтиром туйғусини янада кучайтириши, маданий меросимизни асраш ҳамда келгуси авлодларга безавол етказишни таъминлаши, шубҳасиз.

 

Зебунисо АЛИМАРДОНОВА,

Термиз Археология музейи директори.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn