Демократик янгиланишларнинг ёрқин ифодаси
  • 12 Август 2016

Демократик янгиланишларнинг ёрқин ифодаси

Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан жойларда мулоқотлар, учрашувлар ва турли семинарлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида бўлиб ўтган “Сиёсий ўзгаришлар — барқарор давлат ривожланишининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбатида депутатлар асосий эътиборни юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий соҳадаги янгиланишлар, жамиятда қoнун устувoрлигини тaъминлaш ва кучли ижтимoий сиёсaт юритиш каби амалий ишлар таҳлилига қаратдилар.

Maълумки, ўтгaн дaвр мoбaйнидa мaмлaкaтимиздa дaвлaт ҳoкимияти ҳамдa бoшқaрувини дeмoкрaтлaштириш сoҳaсидa aмaлгa oширилгaн ислоҳoтлaр муҳим бир мaқсaдгa, яъни ҳoкимиятлaр бўлиниши кoнституциявий принципини изчил тaтбиқ этиш, ўзaрo тийиб туриш ва мaнфaaтлaр мувoзaнaтининг сaмaрaли тизимини шaкллaнтириш, мaркaздa ҳамдa жoйлaрдa қoнун чиқaрувчи ва вaкиллик ҳoкимиятининг вaкoлaтлaри ҳамда нaзoрaт вaзифaлaрини кенгайтириш, суд тизимини либeрaллaштириш, унинг мустaқиллигини тaъминлaшга хизмат қилмоқда.

Икки палатали парламент шакллантирилгани қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини ошириш, ҳудудлар ва умумдавлат манфаатлари мутаносиблигини янада самарали таъминлаш имконини бераяпти. Эътиборлиси, парламентимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоялаш, демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини оширишда муҳим аҳамият касб этаяпти.

— Парламент қонун ижодкорлиги фаолиятида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган ташаббуслар алоҳида ўрин тутади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати В. Цветков. — Концепция асосида қабул қилинган қонунлар жамият ҳаёти ҳамда давлат бошқарувининг турли соҳаларини тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаш жоиз. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви соҳасида олиб борилган кўп йиллик ислоҳотлар натижаси бўлган ушбу ўзгаришлар жамият ҳаётидаги ижобий ютуқларнинг мустаҳкам асоси бўлаяпти.

Тадбир кўтаринки ҳамда амалий руҳда ўтди, иштирокчилар юртимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган сиёсий ўзгаришлар аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.

Андижон қишлоқ хўжалик институтида ўтказилган тадбирда мустақиллик йилларида фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда соҳани ривожлантиришнинг муҳим омилига айлангани қайд этилди.

Таъкидланганидек, ўтган даврда қишлоқ хўжалигига бозор муносабатларини жорий қилиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган тизимли ҳамда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, фермерлик ҳаракати учун катта имкониятлар яратилди. Ҳозирги кунда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 90 — 92 фоизини етказиб бермоқда.

— Маълумки, тармоқни ривожлантиришга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган, Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорлари асосида имтиёзлар ҳамда преференциялар тақдим этилган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф. Ибрагимова. — Қувонарлиси, қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш асосида фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларда қайта ишлаш, қадоқлаш имконига эга бўлди. Натижада рақобатдош маҳсулотлар тайёрланиб, ички ва ташқи бозорга етказиб берилаяпти, энг муҳими, қишлоқларда янги иш жойлари яратилиб, аҳоли турмуши янада яхшиланмоқда.

— Депутатлар билан мулоқотимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришаётган ютуқларимиз, соҳага қаратилаётган эътибор хусусида атрофлича фикр алмашилди, — дейди вилоятдаги “Оқсув” фермер хўжалиги раҳбари Алижон Аҳмедов. — Дарҳақиқат, озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш, фермерлик ҳаракатини ҳамда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида мамлакатимиз тарихан қисқа даврда озиқ-овқат мустақиллигига эришди. Буни яқинда Тошкентда бўлиб ўтган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида вилоятимизга ташриф буюрган хорижлик экспертлар ҳам яна бир бор эътироф этишди.

Давра суҳбати якунида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни янада ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Азамат ЗАРИПОВ,

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn