Соғлом она — соғлом бола
  • 12 Август 2016

Соғлом она — соғлом бола

Нурота шаҳридаги “Чилламазор” гузарида яшайман. Ўша ерда болалигим, ёшлигим ўтди. Мустақиллик бизга, аввало, ўзлигимизни қайтариб берди. Ҳаётимиз фаровонлашди, рўзғоримизга барака кирди. Айниқса, ғалла мустақиллигига эришганимиз биз, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган кексаларнинг қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг она ва бола саломатлигини асраб-авайлашга катта эътибор қаратилаяпти. Бугун ҳомиладор аёл ҚВП шифокори назоратига олинади. Патронаж ҳамшираси томонидан соғлиғи доимий текшириб турилади, тиббий кўриклар ташкил этиб борилади. Аёл ҳомиласи 6 ойлик бўлганидан кейин иш ўрни сақланган ҳолда ҳомиладорлик таътилига чиқарилади. Унга иш ҳақининг бир неча баробари миқдорида мукофот ҳамда суюнчи пуллари берилади. Фарзанди туғилгач эса, гўдак икки ёшга етгунича ойма-ой бола парвариши учун маблағ тўланади. Она уч йил давомида жигарбандини тарбиялаб, кейин бемалол ўз ишини давом эттириши мумкин. Она-бола соғлиғи доимий назоратда, улар учун қулай шарт-шароит, имкониятлар мавжуд. Бугун корхоналарда ишлаётган оналар учун дам олиш хоналари, спорт заллари, соғломлаштириш марказлари хизмат кўрсатмоқда. Қонунчилигимизда ҳам боласи 3 ёшга тўлмаган оналар оғир меҳнат шароитига жалб этилмаслиги ифодаланган. Қизларимиз, келинларимиз, невараларимиз бугун ана шундай муносиб меҳнат шароитида ишлаётганидан кўнглимиз тўлади, уларга ҳавасимиз келади. 

Бугуннинг файзу барокатли кунларига шукроналар айтиб, Мустақилликнинг қадрига етиб яшашга нима етсин?!

Саодат РАҲМАТОВА, 

меҳнат фахрийси.

Нурота тумани

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn