Айтиш керакки, бундан уч йил аввал ташкил этилган ушбу корхонада дастлаб чойшаб ҳамда кўрпа-тўшаклар ишлаб чиқариларди. Ўтган йили эса бу ерда замонавий ошхона жиҳозларини тайёрлаш ўзлаштирилди. Қисқа фурсатда буюртмачиларга 125 миллион сўмлик маҳсулот етказиб берилди.
— Юртимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити бизни ана шундай истиқболли лойиҳаларга қўл уриб, фаолиятимизни тобора кенгайтиришга ундаяпти, — дейди оилавий корхона раҳбари Равшанбек Ҳамидхўжаев. — Эндиликда яна бир тармоқ — паррандачилик билан ҳам шуғулланмоқчимиз. Шу тариқа ўнга яқин қўшимча иш ўрни яратишни режалаштирганмиз.
Саидаҳмад ШУКУРОВ.